Gør som tusindvis af andre bogelskere
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.Du kan altid afmelde dig igen.
Республикамизда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда тўқимачилик саноати ва унинг таркибидаги тикув-трикотаж тармоғи- ни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Чунки бу тармоқ корхоналарида нафақат кўп сонли аҳолини бандлигини таъминлаш орқали ижтимоий масалалар ҳал этилади, балки пахта толасини чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкони- ятини беради. Бундай маҳсулотларни халқаро бозорларда сотилиши натижасида эса, Давлат бюджетига валюта тушумлари таъминланади.Шу нуқтаи назардан, монографияда бундай вазифаларни самарали амалга оширишда ҳудудий "пахта-тўқимачилик" кластерларини таш- кил этиш халқаро сифат стандартларига мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ҳамда уларни экспорт қилишда маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, бозорларни сегментлаш орқали улардан истиқболлиси- ни танлаш муҳимлиги илмий асосланган.Ушбу монографияда тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортида маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг самарадорлигини оши- риш йўналишида олиб борилган илмий изланишлар олинган натижа- лари ва хулосалар ўз ифодасини топган.
ШёпотСлова, полные любви, мы раскидаем их по бумаге, сердца расцветают любовью.Мы до сих пор пишем на стенах и рисуем лицо любимого человека.Мы пишем, несмотря на расстояние и способы, которые отделяют нас от тех, кого мы любим.Мы будем честны с ними независимо от того, насколько далеко мы зашли.Мои слова всем влюбленным... всем, чьё сердце бьется с любовью и верит в мир... моему народу повсюду.Я говорю, что жасмин гордо стоит перед ветром и не гнётся.Мы стойкие люди, которые не кланяются.
ХХ асрнинг иккинчи яримида ўқитишнинг янги принциплари шаклланди, катталарни ўқитиш хақидаги янги фан, андрагогика пайдо бўлди ва динамик равишда ривожланмоқда. Ушбу монография, андрагогиканинг ижтимоий ва педагогик омилларига бағишланган бўлиб, ишнинг объекти сифатида катталар таълимининг ривожланиши ва ўқитишнинг андрагогик асосларини шаклланиши танланган. монографиянинг асосий мақсади, андрагогиканинг пайдо бўлиш омиллари ва назарий асосларини очиб бериш ва ривожланиш қонуниятларини аниклашдан иборат. Ишда андрагогикани мустақил фан сифатида шаклланишининг жаҳон тажрибаси таҳлил қилинган, катталарни ўқитиш жараёнида андрагогик ёндашув ва асосий андрагогик тамойиллар очиб берилган. Ижтимоий амалиёт доирасида андрагогиканинг ўзлаштирилиши, касбий малака кўникмаларига эга бўлиш, билим, махорат, кўникма, қадриятлар ва катта ёшлиларни ўқитиш фаолиятининг мохиятини ўрганишни кўзда тутади.
Ушбу монографияда фавқулотда вазиятларга жалб этилган мутахассисларнинг стрессга қарши жавоб реакциялари ва унинг амалий аҳамияти ҳақида фикрлар илмий ва амалий баён этилган. Мазкур монографияда муаллифларнинг кўп йиллар олиб борган илмий ва амалий тажрибаларига суянган ҳолда ҳудудларда содир бўлган техноген вазиятларда аҳоли билан олиб борилган амалий ишлар ҳақидаги фикрларни атрофлича илмий асослаб берилган. Шунингдек, мутахассисларнинг экстремал вазиятларда психожароҳатлаш таъсирига жавоб берувчи эмоционал ҳолати мажмуи ҳақида фикрлар атрофлича баён этилган бўлиб, муаллифнинг кўп йиллар олиб борган илмий ва амалий тажрибаларга таянган ҳолда паст жадалликдаги жанговар стресс (ПЖЖС) масаласига атрофлича тўхталиб ўтилиб, монографияда назария ва амалиёт билан уйғунлашган ҳолда психологик тахлил этилган.
Монографияда Халқ таълими ходимлари малакасини оширишда онлайн очиқ курсларнинг аҳамияти ва ўрни ҳақида сўз юритилади. Ҳозирги кунга келиб онлайн ўқув курслари асосида таълим олиш энг мақъул усул ҳисобланади. Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси - беш йилда бир марта эмас, балки ҳар кун ўз билимини ошириб бориши керак бўлган касб эгаси ҳисобланади. Шуларни инобатга олган ҳолда, уларни билимини доимий ошириб боришни замонавий усулларни йўлга қўйиш давр талабидир. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юрти талабалари, магистрантлар ва тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.