Gør som tusindvis af andre bogelskere
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.Du kan altid afmelde dig igen.
Ўқув қўлланма туристик корхоналар молиявий хўжаликфаолиятини таҳлил қилишнинг назарий ва амалий масалалари ёритилган.Ушбу иш мазкур бобга бағишланган биринчи маъруза матни бўлиб, ундатуристик корхоналар таҳлилининг мазмуни, предмети, объекти,вазифалари, методи, турлари, босқичлари, қўлланиладиган усуллари,кўрсаткичлари, таҳлил жараёнида қўлланиладиган ахборот манбалари,туристик корхоналарнинг рақобатбардошлиги каби муҳим масалаларёритилган. Шунингдек, ушбу ишда туристик корхоналар молиявийхўжалик фаолияти таҳлилининг бошқа айрим назарий ва амалийжиҳатлари ҳам ўз аксини топган.Иш олий ўқув юртларининг туризм таълим йўналишлари бўйичаўқиётган магистрларга мўлжалланган. Ушбу ишданмустақилизланувчилар, докторантлар, профессор-ўқитувчилар, "Иқтисодиёт","Бухгалтерия ҳисоби ва аудит", "Молия", "Банк иши", "Менежмент","Маркетинг", "Сервис" каби ўқув йўналишлари бўйича ўқиётганбакалаврлар, соҳа мутахассислари ҳамда унга қизиқувчи кенг китобхонлароммаси ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ушбу ўқув қўлланма конструкция элементларида ҳосил бўлган зўриқиш ва деформацияларни талабаларнинг мустақил аниқлаши, уларнинг фанни яхши ўзлаштиришига, муҳандислар қўйилган масалаларга илмий ёндашишга ундайди ҳамда керакли маълумотларни излаб топиш, қулай усул ва воситаларни аниқлашни, маълумотлар базасини таҳлил қилишга, техник ва маълумотлар адабиётларидан фойдаланишга ўргатади. Ҳамда амалий машғулотларда намунавий масаларни ечишда берилган топшириқнинг мақбул ечимини аниқлаш, мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларини шакиллантириш ва ривожлантиришга, топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашишга ва талабаларнинг мухандислик маҳоратларини ривожлантиришга қаратилган.
Салбий иқтисодий оқибатларни юмшатиш мақсадида монографияда жисмоний ва тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, давлатга COVID-19 оқибатлари билан шуғулланишга ёрдам берадиган таклиф этилган чора-тадбирлар ва стратегияларнинг айримлари муҳокама қилинади. Монографияда жаҳон инқирози оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси амалиётида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг айрим йўналишлари кўриб чиқилган.Пандемия шароитида муваффақиятли бизнес юритиш учун тадбиркорлик муҳитининг замонавий ҳолатини умумий ва дунёнинг илғор мамлакатлари кесимида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мисолида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси амалиётида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг айрим йўналишларини ўрганиш ушбу монографиянинг мақсад ва вазифаси ҳисобланади. Пандемия шароитида тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун таъсир қилувчи омиллар аниқланган.Монография талабалар, илмий ходимлар, тадбиркорлик ва кичик ва хусусий бизнеснинг иқтисодий қирралари билан қизиқувчилар учун тавсия этилган.Калит сўзлар бизнес, иқтисодиёт, пандемия, тадбиркорлик, Ўзбекистон иқтисодиёти, чора - тадбирлар.
Мазкур тадқиқотда ўзбек адабиётшунослигида ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ва араб адиби Жўржи Зайдон ижоди қиёсий-типологик аспектда тадқиқ этилган. Ж.Зайдоннинг "Фарғона келини" ва А.Қодирийнинг "Ўткан кунлар" ва "Меҳробдан чаён" романи адабий таъсир ва новаторлик жиҳатидан қиёсланган, икки ёзувчи ижодини қиёслаб ўрганиш жараёнида янги илмий хулосаларга келинган. Шу билан бирга қодирийшуносликка ҳисса қўшган олимлар фаолияти ҳақида фикр юритилган. Монография адабиётшунослар, тадқиқотчилар, магистр ва талабаларга мўлжалланган.
Ушбу монография Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида кўп йиллик иш амалиёти давомида табиий тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида олиб борилган амалий ишлари натижаларни таҳлили асосида ишлаб чиқилди. Монографиядан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" таълим йўналишига ўқиётган талабалар,Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фуқаро муҳофазаси институти магистрлари ва иқтисодиёт тамоқларидаги фуқаро муҳофазаси тизимида фаолият олиб бораётган муҳандис-техник ходимлар фавқулодда вазияларни башоратлашда фойдаланиш мумкин.
Мазкур монографияда Бошланғич синф ўқувчиларда ўз фаолиятини баҳолаш ва ташхислаш кўникмаларини шакллантириш мисоллар асосида таҳлил қилиниб, аниқ хулосалар берилган. Монография илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, шу соҳада қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Монографияда мустақиллик даври ўзбек шеъриятининг бадиий-эстетик тафаккур тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти кенг ёритилган. Бу давр шеъриятида мумтоз адабиёт ва халқ оғзаки ижоди анъаналарига издошлик, Ғарб адабиёти билан ўзаро таъсир ҳамда ҳамкорлик қирралари таҳлил этилган. Шунингдек, шаклий изланишлар, услубий индивидуалликлар тадқиқи орқали бу давр адабиётининг ўзига хослиги кўрсатилган. Вазн, банд, қофия тизимининг ғоявий-эстетик ва бадиий таъсирчанликдаги вазифаси асосланган. Китоб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, магистрант ва тадқиқотчилар, она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида кўп йиллик иш амалиёти давомида табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш соҳасида ўрганилган амалий натижалар ҳамда ҳалқаро майдонда бўлаётган ҳарбий ҳаракатлар таҳлили асосида ишлаб чиқилди. Ўқув қўлланмадан фавқулодда вазиятлар вазирлиги, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, магистратура талабалари ва иқтисодиёт тармоқларида фуқаро муҳофазаси тизимида фаолият олиб бораётган муҳандис ходимлар ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим тизими тингловчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Мазкур монографияда ўзбек лексикографияси тарихини ўрганиш, Салоҳиддин Тошкандийнинг Луғоти салос асари тадқиқи асосида ўзбек лексикографиясининг тараққиёти ва тарихий тамойилларини белгилаш, ўзбек лексикографияси тарихида яратилган муайян луғатларга қиёслаш орқали Салоҳиддин Тошкандий Луғоти салос асарининг ўзига хос лексикографик хусусиятларини очиб бериш масалалари ҳақида маълумот берилади. Китоб филологлар, магистрантлар, олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, тил масалалари ҳамда тарихига қизиқадиган кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
Ушбу монография ёш енгил атлетикачиларнинг машғулот самарадорлигини оширишда ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикасини такомиллаштиришга бағишланган бўлиб. Унда бошланғич тайёргарлик босқичида ёш спортчилар тайёргарлигини бошқариш тизимининг асосий қоидалари, ёш спортчиларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинларни қўллашнинг аҳамияти ҳамда машғулотлар жараёнида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш самарадорлиги илмий жиҳатдан ёритилган. Монографиядан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассис кадрлар, олий ўқув юртларининг "Жисмоний маданият" йўналишида билим олаётган талабалар, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар кенг миқёсда фойдаланишлари мумкин.
The book is devoted to the theoretical and experimental research of structure, phase transitions, electric and magnetic properties of organic-inorganic multiferroics with an alkylammonium cation and transition metals complexes. The special attention was devoted to analysis of possible magnetoelectric effects in the most prospective representatives of this family of compounds. The main purpose of this book consists in search of the multiferroics with optimal properties for application in the electronic and computer devices. It would be interesting for the scientists and engineers working in the field of electronic material science, nanoelectronics, solid state physics, as well as for teachers, postgraduates and students of relevant physical, technical and natural specialties.
Фольклор асарларининг тили том маънода рамз ва тимсоллар тилидир. Фольклордаги рамз ва тимсолларни англаш хар кандай асар моҳиятига етиш имконини яратади. Фольклордаги рамзлар тизимида ранг билан боғлиқ образлар дунёнинг барча халкларида кенг ёйилиб, анъанавий шаклга кирганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ранглар табиатда барча нарсаларнинг туси, белгисини фарклаш имконини беради. Фольклор ва санъатга кўчгач эса инсон кўнглида туғилувчи турли кайфият, хис-туйғуларни, онгда уйғонган ўй-кечинмаларни, хаётда юз берувчи турфа вокеа-ходисаларни бадиий ифодалаш воситаси сифатида кўлланилади.Мазкур рисола фольклоршунослар, этнографлар, талабалар хамда халкимизнинг миллий кадриятлари билан кизикувчи китобхонларга мўлжалланган.
Монорафияда тилнинг Интенет, компьютер технологиялари тилига айланиши математик лингвистика, унинг давоми бўлган компьютер лингвистикасининг шаклланганлиги ва ривожланиш даражаси билан боғлиқлиги, айниқса, сунъий интеллект учун табиий тилларни моделлаштириш муаммоси хусусида мушоҳада юритилган. Ўзбек тилининг халқаро мақомини оширишда ўзбек тили миллий корпуси катта аҳамиятга эга. Компьютер лингвистикаси фани доирасида амалга оширилаётган ишлар ўзбек тилидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайди. Унда миллий корпус яратишнинг заруратлари нимада эканлиги, таълим жараёнида сўзнинг нозик қиррасини ўрганиш, уни нутқида қўллаш кўникмасини шакллантиришда нимага таяниш кераклиги, ўзбек тили миллий корпуснинг фан ва миллат учун нима аҳамияти борлиги, ўзбек тили миллий корпуснинг асосий мижозлари/ фойдаланувчилари ким бўла олиши мумкинлиги хусусида асосли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Корпуснинг асосий фойдаланувчилари, албатта, турли йуналишларда иш олиб бораётган тилшунос тадқиқотчилардир.
Мазкур монография малака ошириш таълим муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг эргономик маданиятини такомиллаштиришда таълим мазмунини белгилаш тамойиллари ва мезонларига риоя этиш, ўқув материалларини танлаш ва тизимлаштиришга доир замонавий ёндошувларни хисобга олиш, яхлит педагогик жараённинг умумий конун, конуният ва тамойилларига амал килиш, таълим-тарбия жараёнида эргономик, гносеологик, ташкилий, психологик, дидактик, социологик ва кибернетик қонуниятларнинг уйғунлигига эришиш, таълим-тарбия жараёни таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги ва умумийлигини хисобга олиш, педагогик эргономика бўйича билим ва кўникмаларни шакиллантириш ва ривожлантириш, эргономик талаблар асосида педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш, эргономика ва менежмент муаммоларига оид тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва бошқариш, тингловчилар эргономик тайёргарлиги мазмунига доир тавсиялар берилган.Монография педагогика олий ўқув юртлари талабалари, малака ошириш таълим муассасалари тингловчилари, умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог ходимлари ва тадқиқотчиларига ҳам тавсия этилади.
У монографії розглянуто наукові засади зниження шкідливого впливу зварювального аерозолю на організм зварника технологічними заходами, зокрема поліпшенням гігієнічних характеристик легованих електродів. Наведено результати досліджень впливу виду електродного покриття, способу розкислення-легування металу шва, типу основного металу та складу літійвміщуючих силікатних звʼязуючих в електродному покритті на виділення зварювального аерозолю, а також математичного моделювання хімічного складу зварювального аерозолю, що утворюється під час ручного дугового зварювання легованими електродами. Для науково-технічних працівників, які займаються розробленням зварювальних матеріалів і технологій, питаннями охорони праці й екології у зварювальному виробництві, студентів та аспірантів закладів вищої освіти.
Монографияда тил бирликларининг миллий-маданий компонентлари, сўз, тушунча ҳамда маъно муносабатларида тил ва маданият муштараклиги тадқиқига оид фикрлар билдирилган, ҳамда ўзбекона миллий хулқни ифодаловчи феълларнинг лингвомаданий моҳияти сценарийсини очиб бериш каби масалалар ёритилган.Монография 2017-2020 йилларга мўлжалланган "ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш" давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳа доирасида тайёрланган ва шу соҳада фаолият олиб борувчи тилшунос олимлар, тилшунослик илми билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалар учун мўлжалланган.
Ўзбек адабиётшунослигида ҳам Абдурауф Фитрат, Вадуд Маҳмуд, Отажон Ҳошим, Абдураҳмон Саъдий, Азиз Қаюмов каби олимларнинг фаолияти алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида текширилган. Лекин кейинги давр адабиётшуносларининг илмий, адабий-эстетик фаолияти тадқиқот доирасидан бир қадар четда қолиб келмоқда. Профессор А.Ҳайитметовнинг асарлари ва қарашлари махсус илмий тадқиқ этилмаган бўлса-да, унинг ўзбек мумтоз адабиёти тарихини ўрганиш, навоийшунослик, манбашунослик ва матншунослик соҳасидаги назарий фикрлари ва амалий ишлари, эришган ютуқлари кўпчилик олимларнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлган.Алишер Навоий ва Шарқ мумтоз адабиётида ижодий метод, услуб муаммолари А.Ҳайитметов томонидан биринчи марта илмий тадқиқ этилган.
Монографияда корпоратив молиявий режалаштиришни ташкил этишда blockchain технологияларидан фойдаланиш масалалари, хусусан IT тизимларидан фойдаланиш, турли иқтисодий моделларни қўллаш орқали корпоратив бошқарувда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш ва рақамли иқтисодиётга ўтишнинг долзарб масалалари ёритилган. Корпоратив молиявий режалаштиришни ташкил этишда blockchain технологияларидан фойдаланиб, замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантиришга эришиш, хўжалик юритувчи суьектларнинг молиявий бошқарувини самарали ташкил этиш, электрон тижорат ва дастурий таъминот бозорининг фаол иштирокчига айлантириш рақамли иқтисодиётни ташкил этишнинг негизи ҳисобланиши ҳамда мазкур жараёнда blockchain технологиясидан фойдаланишнинг жаҳон тажрибасидан самарали фойдаланиш корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг устувор йўналишларини шакллантириши ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирларга доир илмий таклиф ва тавсиялар берилган. Монография магистрантлар, илмий тадқиқотчи ва амалиётчилар, профессор ўқитувчилар ҳамда мазкур муаммога қизиқувчи кенг китобхонлар жамоаси учун мўлжалланган.
Жұмыcтың жaлпы cипaттaмacы. Ұcынылып oтыpғaн диccepтaциялық жұмыc Құран және Таураттағы Мұхаммед пен Мұса салыстырмалы талдау тақырыбына apнaлып oтыp. Әлемдік діндер санатындағы ислам және иудаизмнің ортақ нүктеге түйісетін тақырыптары көп. Дейтұрғанмен, бұған қарамастан екі дін арасындағы қарама-қайшылықты жоққа шығаруға болмайды. Зepттeу жұмыcындa ислам дереккөздеріндегі, атап айтқанда Құран мен хадистегі пайғамбар ұғымы, Мұса пайғамбардың бейнесі, Таурат кітабы және сухуф жайлы ақпараттарды жинақтау, Таураттағы, анығырақ айтқанда орыс және араб тілдеріндегі Көне өсиеттегі Мұхаммед пайғамбар бейнесіне салыстырмалы және герменефтикалық талдау жасалды. Зepттeу тaқыpыбының өзeктілігі. Иудаизм діні мен арабтардың ара-қатынасы ислам дінінен алдын бастау алды. Араб жарты аралындағы Ясриб (қазіргі Мадина) қаласында араб тайпалары хазраж және ауспен қатар еврейлердің құрайза, надир жән қайнуқағ тайпалары өмір сүргені мәлім. Аталмыш, еврей тайпалары араб жеріне қоныстануы аймақтың географиялық қолайлығынан қарағанда діни сипаты басымрақ. Оған кітап иелерінің Ясрибтің географиялық сипаттамасы соңғы пайғамбардың қоныс аударатын қаласы болуы керек деген сенім-наным түрткі болды.
Ушбу монография стратегик тараққиётнинг ривожланиш жараёнида шаклланаётган инновацион ва рақамли иқтисодиёт, меҳнат муносабатлари, меҳнат бозорининг хусусиятлари, иш билан виртуал бандлик ва масофадан туриб ишлаш, иш билан бандликнинг беқарор шакллари ва бошқа усуллари, ҳар бир оиланинг тадбиркор бўлиши, мамлакатда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, меҳнатга бўлган рағбат, мотивация ва иш ҳақи, "ақлли иқтисодиёт", "истеъмол саватчаси", "муносиб меҳнат" - каби энг замонавий тушунчалар билан ёритилган. Монография иқтисодиёт йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларга, меҳнат иқтисодиёти соҳасида илмий иш олиб бораётган мутахассисларга ва ушбу фанга қизиқувчи китобхонларнинг кенг доирасига мўлжалланган.
Зерттеу тақырыбының өзектілігі. Қолданыстағы құқықтық нормаларды тарихи талдау Қазақстанды құқықтық мемлекет ретінде құруды үлкен маңызға ие. Соңғы жылдары Қазақстан Республикасындағы сыбайлас жемқорлыққа қарсы іс-қимыл тұрақты саяси және құқықтық қолдауды алып келеді. Бірқатар халықаралық конвенциялар, жаңа Қылмыстық кодекс, Сыбайлас жемқорлыққа қарсы іс-қимыл туралы заң, 2015-2025 жылдарға арналған Қазақстан Республикасының сыбайлас жемқорлыққа қарсы стратегиясы және сыбайлас жемқорлыққа қарсы іс-қимылдың бірқатар басқа нормативтік-құқықтық актілерін ратификацияланды.
Первый путеводитель на русском языке по бизнес-иммиграции в США, написанный лицензированным американским адвокатом.
В новую книгу Веры Зубаревой вошли стихи и поэмы об Одессе, а также записи из блога в Фонде Нового мира, относящиеся к одесской теме.
У Кэролайн Джейн (Си-Джей) Эллисон талант к аналитике. Когда сделка на Уолл Стрит срывается, то легче легкого сделать выбор между тюрьмой и Программой Межзвездных Невест, она покинет Землю, оставит свое прошлое и свои ошибки позади. Решение логичное и не эмоциональное. Пока она не просыпается на другой планете с огромным Атланским Военачальником, со своей совпавшей парой, отказывающимся заявлять на нее право.Военачальник Реззер заражен. Слаб. Улей захватил его и украл его душу, его внутреннего зверя. О паре не может быть и речи, когда он не может стать тем, кем был рожден, зверем, ее парой, ее защитником. Вынужденный пройти тестирование в Программе Невест не по своей воле, Реззер не имеет ни малейшего намерения сделать своей красивую, дерзкую женщину, которая прибывает на Колонию. Улей украл его зверя, но не его честь. Он клянётся передать ее другому, достойному мужчине, чей зверь полноценный - на которого не охотился Улей, который не стал частью опасного нового эксперимента для победы в войне. Один взгляд на раненого воина перед ней и Си Джей понимает, она никогда не сможет позволить ему уйти. Он теперь ее, ее идеальное совпадение. И если это означает, что ей придется соблазнить зверя или встретиться лицом у лицу с Ульем, чтобы спасти его...то именно это она и сделает. Она жила всю свою жизнь, следуя правилам. Поставив все на кон, пришло время нарушить их.
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.