Gør som tusindvis af andre bogelskere
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.Du kan altid afmelde dig igen.
Ушбу дарсликни "Аэродромларни лойиҳалаш ташкилотлари, аэродромларни қуриш ташкилотлари ва аэродромларни сақлаш ва эксплуатация қилиш ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта маҳсус таьлим йўналишининг Ишлаб чиқарувчи техник соҳаси, Архитектура ва қурилиш. Транспорт иншоотларинингэксплуатацияси. Автомобиль йўллари ва аэродромлар. Бино ва иншоотлар қурилиши. Транспорт иншоотларидан фойдаланиш. Автомобиль йўллари ва аэродромлар. Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш. Шаҳар йўллари ва кўчалари, Автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва архитектура - ландшафт лойиҳа" фани бўйича тузилган ўқув дастурга мувофиқ тузилган.
Бугунги кунда таълим олувчиларнинг, шу жумладан мактаб ўқувчиларининг дарс жараёнидаги фаоллигини ривожлантириш муаммоси ўз моҳиятига кўра фалсафа, социология, педагогика, психология, хусусий методика фанлари вакилларининг долзарб илмий-тадқиқот объекти ҳисобланади. Монографияда она тили таълимини лойиҳалашда бошланғич синф ўқувчиларининг фаоллигини ошириш технологияларининг методик асослари - бошланғич синф ўқувчиларининг дарс жараёнидаги фаоллигини ошириш воситаси эканлиги борасида фикр - мулоҳазалар баён этилган. Монография таянч докторантура ҳамда, 5111700 Бошланғич таьлим ва спорт тарбиявий иш таьлим йўналиши талабалари ҳамда умумтаьлим мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларига мўлжалланган.
Ушбу китобда А типидаги цеолитида, яъни СаА типидаги цеолитлар аналоглари ёрдамида табиий газларни сув буғларидан қуритишда, углерод (IV) оксид ва водород сульфид молекулаларини тозалаш имкониятлари кўрсатилган. Шунингдек, олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида эришилган қуйидаги илмий янгиликлар батафсил баён этилган СаА (М-22), СаА (М-34), Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолитларига сув буғи ва углерод (IV) оксидлари адсорбциясининг асосий энергетик тавсифлари ва изотермалари микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назарияси (МҲТН) икки ва уч ҳадли математик тенгламалари асосида қайта исботланган; СаА (М-22), СаА (М-34), Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолитларига сув буғи ва углерод (IV) оксидлари адсорбциясига асосланиб цеолит бўшлиқларида мос равишда кальций ва натрий катионларининг сони ва жойлашиши аниқланган; сув буғи адсорбция иссиқлиги поғонали кўринишда бўлиб, иссиқликнинг юқори поғоналарида бўлиши СаА (М-22), СаА (М-34) цеолитлари SII бўшлиғидаги Са2+ катионларида. Са5Na3A (MSS-624) ва Ca4Na4A (Хорст-50/50) цеолитлари SII бўшлиғида дастлаб Na+, сўнг Са2+ катионларида адсорбцияланиши аниқланган.
Монографияда АҚШ, Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларида молиявий ва бошқарув ҳисобининг умумий тамойиллари, ҳисоб моделлари (тизимлари)нинг таснифи ва ўзига хос хусусиятлари, хорижда уни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган.Мазкур илмий ишланмада иқтисодиётни янада ривожлантириш шароитида Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобининг назарий-ташкилий ва услубий масалаларини такомиллаштиришда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг ижобий жиҳатларини амалиётимизга татбиқ этиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур монография олий таълимнинг иқтисодиёт йўналишидаги бакалавр ва магистратура мутахассисликлари учун мўлжалланган бўлиб, унда банкларда муаммоли активларнинг моҳияти, уларни ҳисобга олиш ва аудит қилишнинг зарурлиги, тижорат банкларида муаммоли активлар ҳисоби ва аудитининг ташкил этилиши, муаммоли активларнинг алоҳида турлари бўйича ҳисобнинг ташкил этилиши, муаммоли активларнинг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши, аудитнинг халқаро стандартлари асосида муаммоли активлар аудиторлик текширувлардан ўтказилиши, кредит риски, уни бошқариш аудити каби масалалар баён этилган.
Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.
Ved tilmelding accepterer du vores persondatapolitik.