Udvidet returret til d. 31. januar 2025

Bøger af ў

Filter
Filter
Sorter efterSorter Populære
  • af &#1072, &#1084, &#1085, mfl.
    881,95 kr.

    Мазкур монографияда Мавлоно Жалолиддин Румий қаламига мансуб "Маснавийи маънавий" асарининг ўзбекча таржимасини амалга оширган ўзбек мутаржимларнинг таржимонлик маҳорати ёритилган. Монография адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, Румий ижодига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    747,95 kr.

    Ушбу монографияда Ўзбекистонда етакчи сабзавот экинлари бўлган помидор ва бақлажоннинг бўртма нематодасига чидамли, эрта- ва ўртапишар нав ва Ғ1 дурагайларини яратиш соҳасида қилинган кўп йиллик илмий тадқиқот ишларининг натижаси келтирилган. Табиатнинг биотик ва абиотик стресс факторларига чидамли нав ва дурагайлар яратишда бошланғич манбани ўрганиш, истиқболли намуналарнинг адаптив ва комбинацион қобилиятини баҳолаш ва шу асосда селекция ишларини самарали олиб бориш баён этилган. Монография селекционер олимлар, олий ўқув юртлари талабалари, сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари учун мўлжалланган.

  • af &#1072, &#1084, &#1085, mfl.
    799,95 kr.

  • af &#1072, &#1080, &#1077, mfl.
    630,95 kr.

    Ушбу монография тадқиқотчилар, магистрлар, чет тилини ўрганаётган олий таълим муассалари талабалари ҳамда хорижий тил мутахассисларига мўлжалланган бўлиб, унда немис тили замон шаклларининг турли функционал услуб ва матнда стилистик хусусиятларининг намоён бўлиши тасвирланган. Шунингдек, замон системасидаги аниқлик майли шакллари маъноларининг транспозиция муҳитида қатор ичида ва қаторлараро яқинлашуви, нейтраллашувига алоҳида эътибор қаратилган.

  • af &#1072, &#1080, &#1084, mfl.
    392,95 kr.

    Монографияда жадидчилик илми билимдони адабиётшунос олим, Ўзбекистон Республикаси жамоат ва фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бегали Қосимовнинг Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти намоёндалари ижодини ўрганишда кўрсатган жасорати ёритилган. Бегали Қосимов Беҳбудий, Авлоний, Ажзий, Тавалло, Сўфизода каби улуғ алломаларнинг бой адабий меросини янги авлодга етказиш учун тинмай курашди. Бегали Қосимов (1980), Яссавий номидаги халқаро мукофот совриндори (1993), Туркия Отатурк култур марказининг фахрий аъзоси (1997), Туркия Араштирма (тадқиқот) марказининг мухбир аъзоси (1998), Ўзбекистон Олий аттестация комиссияси филология бўйича (1998-2002), Республика фан ва техника Давлат комитети ижтимоий-гуманитар фанлар (1995-1999) эксперт кенгашлари раиси, ЎзМУ ҳузуридаги филология фанлари ихтисослик кенгаши раиси (1995-1996, 2002-2004), Туркистон Яссавий номидаги халқаро унивсерситет илмий кенгаши аъзоси, республика "Маърифат" газетаси, "ЎзМУ хабарлари" журнали, Туркия Билга, Қозоғистон Туркология, "Бюлтен журналлари таҳририяти аъзоси каби лавозимларда ишлаган. Бегали Қосимов 2004 йилнинг 25 сентябрида 62 ёшида вафот этган.

  • af &#1072, &#1084, &#1085, mfl.
    858,95 kr.

    Мазкур монографияда Мавлоно Жалолиддин Румий қаламига мансуб "Маснавийи маънавий" асарининг ўзбекча таржимасини амалга оширган Жамол Камолнинг таржимонлик маҳорати ёритилган. Монография адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, Румий ижодига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

  • af &#1080, &#1077, &#1085, mfl.
    687,95 kr.

    Миграция кўлами жиҳатдан Ўзбекистонда жудаям муҳим жараёнга айланиб улгурди. Самарали ва прагматик миграцион сиёсат олиб бориш масаласи - ҳозирги пайтда мамлакат учун муҳимдир. Замонавий реалликларни инобатга олган ҳолда, айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида мазкур тизимни такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга тегишли ечимлар топиш масалалари ўта долзарб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, жаҳон тажрибасини ўрганиш, тегишли хулосалар чиқариш ва натижаларни тадбиқ қилиш айниқса аҳамиятли. Тадқиқотда миграция сиёсати масаласи бўйича Туркия тажрибаси таҳлил қилинган ва Ўзбекистон шароитига мос тушадиган тавсиялар ва ечимлар кўрсатилган.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    687,95 kr.

    В монографии изложены теоретический метод определения усилия деформирования при вырубке зубьев пильного диска. Получены стойкостные зависимости пуансонов из новых термообработанных высоколегированных сталей взамен дефицитных дорогостоящих инструментальных материалов - быстрорежущей стали и твердых сплавов. Выявлены основные закономерности увеличения точности и работоспособности делительного механизма ротационного пилонасекательного станка. Установлена на основе сравнительных стойкостных исследований пуансонов высокая работоспособность инструментов из термообработанной сложнолегированной стали ХВСГ, не уступающей по стойкости дорогостоящей быстрорежущей стали Р9. Сделан обоснованный выбор рационального зазора между пуансоном и матрицей, обеспечивающего минимальные размеры заусенцев и высокую стойкость инструментов. Предложена усовершенствованная конструкция матрицедержателя, позволяющая упростить подготовку режущего лезвия матрицы заточкой под прямым углом и надежно позиционировать матрицы в посадочном месте винтовым механизмом.

  • af &#1072, &#1084, &#1085, mfl.
    535,95 kr.

    Мазкур луғат Мавлоно Жалолиддин Румий қаламига мансуб "Маснавийи маънавий" асарининг ўзбекча таржималари асосида тайёрланди. Қисқача луғат адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, Румий ижодига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Этот словарь подготовлен на основе узбекских переводов произведения Маснавийи ма'навий, написанного Мавлоно Джалолиддином Руми. Краткий словарь предназначен для литературоведов, исследователей, магистрантов и бакалавров, а также широкого круга читателей, интересующихся творчеством Руми. This dictionary was prepared on the basis of Uzbek translations of the work "Masnaviyi ma'naviy" written by Mavlono Jaloliddin Rumi. The short dictionary is intended for literary critics, researchers, master's and bachelor's students, as well as a wide range of readers interested in Rumi's work.

  • af &#1072, &#1076, &#1080, mfl.
    535,95 kr.

    Мазкур монографияда ўзбек халқ қўшиқлари ва мусиқаси ўрганилиб, ҳозирги мусиқа билан қиёсланган. Монография адабиётшунослар, фолькларшунослар, мусиқа илми шуғулланувчилар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига шунингдек, соҳа мутахассислари қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

  • af &#1072, &#1084, &#1085, mfl.
    596,95 kr.

    Ушбу монографияда Бобораҳим Машрабнинг "Мабдаи нур" асарининг манбалари ва мавзулар олами ўрганилиб, ҳикоялари таҳлил қилинган. Шунингдек, жадвал таркибида асар манбаларини аниқлашга ҳаракат қилинган. Монография тилшунослар, адабиётшунослар, олий ўқув юртларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар, тадқиқотчилар, ўқитувчилар ва соҳада фаолият кўрсатаётганлар учун мўлжалланган.

Gør som tusindvis af andre bogelskere

Tilmeld dig nyhedsbrevet og få gode tilbud og inspiration til din næste læsning.