Bag om Сўз маънолари интенсивлигининнг когнити
Ушбу монография интенсивлик категорияси, унинг ўзига хос жиҳатлари, ушбу категория ифода воситаларининг тилда ва нутқда ифодаланиш хусусиятлари, ҳамда интенсивлик категориясининг назарий асослари, ушбу лингвистик тушунчанинг ўрганилиши билан боғлиқ масалалар таҳлил ва тадқиқ этилган. Шу билан бирга монографияда, инглиз ва ўзбек тилларида интенсивликни фонетик, лексик ҳамда грамматик сатҳларда ифодаланиш таҳлилга тортилган. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти интенсивлик ҳодисаси ҳақидаги умумий назарияни бойитиши, келажакда ушбу мавзу юзасидан олиб бориладиган тадқиқотлар учун мухим манбалардан бири бўлиб хизмат қилиши, лексикология, стилистика, таржимашунослик, чоғиштирма тилшунослик соҳаларининг тадқиқот кўламини бойитганлиги билан белгиланади. Тадқиқот илмий натижаларининг амалий аҳамияти қўлга киритилган маълумотлар, материаллар қиёсий типология, назарий грамматика, стилистика, таржима назарияси ва амалиёти, матн лингвистикаси курсларини ўқитишда аҳамиятлиги билан изоҳланади.
Vis mere