Bag om Ўзбекистон маданиятида миллийлик ва байн
Мазкур монографияда ўтган асрнинг 70-йилларидан XXI асрнинг 2000 йиллари оралиғидаги Ўзбекистон маданиятидаги миллийлик ва байналмилаллик муносабатлари ёритилган. Совет мустабид тузуми даврида маданиятга ва байналмилаллик муносабатларига коммунистик партия дастурлари асосида амалга оширилган жараёнлар таҳлил қилинган. Ўзбекистон маданиятининг ўттиз йиллик даври театр, кино, қўшиқчилик, адабиёт ва миллий қадриятлар ҳамда бошқа соҳалар мустабид тузум даври билан мустақиллик давридаги ҳолатларини солиштиришга ҳаракатлар қилинди, мустақиллик даврида миллийлик ва байналмилалликдаги ютуқларни кўрсатиб ўтилди. Монография миллийлик ва байналмилаллик ва мустабид тузум ҳамда мустақиллик даври тарихи билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, тарих мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавр, магистрлар ҳамда она юртимиз тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжаланган.
Vis mere