Bag om ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА МИФОНИМ КОМПОНh
Жаҳон тилшунослигида фразеология тадқиқ объектининг фразема, идиома, фраза, ибора, қанотли иборалар тадқиқи эвазига кенгайиб бораётганлиги мазкур бирликларнинг илмий парадигмалар мисолидаги кенг талқинига йўл очмоқда. Зотан, фразеология ва унинг истиқболдаги ривожига қаратилган изланишлар бир неча асрки, тилшуносларнинг диққат марказида бўлмоқда. Бугунгача қўлга киритилган илмий янгиликлар, мавжуд тадқиқотларни эса асосий икки яъни фразеологик бирликларни уларнинг лисоний табиатидан келиб чиқиб тавсифловчи олимларнинг илмий хулосаларини бир гуруҳга ва аксинча, турғун бирикмаларни улардаги антропоген ҳамда лисоний хусусиятлар бирга текширувчи олимларнинг қарашларини иккинчи гуруҳга ажратиб таснифлаш мумкин. Шунга мувофиқ, ҳозирда турғун бирликларни "реалиялар оламининг тизимли муносабатлари ҳамда тил соҳиблари онгида объектив оламни акс эттиришнинг шакли" сифатида тушуниш ҳолати оммалашган.
Vis mere